Иқтисодий барқарорлик, ижтимоий фаоллик фаровонликни таъминлайди
Вилоят ҳокимлигида 2011 йилнинг асосий якунлари ҳамда 2012 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш иштирокчилари дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги “2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади” номли маърузасига бағишланган фильмни томоша қилдилар.
Мавсум юқори савияда ўтиши лозим
Вилоят ҳокими З.Мирзаев Президентимизнинг шу йил 12 январдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга нав¬батдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарор қабул қилди.
Тадбиркорлик – мустаҳкам оила пойдевори
Самарқанд шаҳридаги концерт залида вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташаббуси билан шу мавзуда бизнес-форум ташкил этилди
Уни вилоят ҳокими З.Мирзаев олиб борди.
Бизнес-форумда мамлакатимизнинг етакчи банклари раҳбарлари ва 500 га яқин тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этдилар.
Сайёҳларга юқори сифатли хизмат
Самарқанд шаҳрини янада машҳур қилади, иқтисодини кўтаради
Жаҳонда туризм йил са¬йин ривожланиб, тармоқлар ичида фойда кўрсаткичлари жиҳатидан автомобиль саноатидан олдинги ўринга чиқмоқда. Бутун жаҳон туристик ташкилоти башоратига кўра, 2020 йилга бориб сайёрамизда туристлар сони 1,6 млрд. кишига етиши мумкин.
Туризм шаҳри саналган Самарқанд эса дунё сайёҳларини ҳамиша қизиқтириб, ҳайратлантириб келаётган шаҳардир. Бинобарин, бу ерга ташриф буюраётган ҳар бир сайёҳнинг қизиқиши, хоҳиш-истагини билиш, ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
Оилавий тадбиркорлик - фаровонлик таянчи
Мамлакатимиз мустақил тараққиётининг дастлабки босқичида, яъни 1991 йилдан 2000 йилгача бўлган даврда улкан ўзгаришларни амалга оширишда асосий эътибор марказлашган маъмурий-буйруқбозлик тизимига барҳам бериш ва бозор иқтисодиётининг асосларини, авваламбор, қонунчилик базасини шакллантириш учун зарур шарт-шароит яратишга қаратилди. Бу борада қабул қилинган муҳим қонун ва норматив ҳужжатлар қаторида Фуқаролик, Солиқ, Ер ва Божхона кодекслари, "Банк ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги қонунларини айтиш мумкин.
Ислоҳотнинг кейинги босқичида эса "Хусусий корхона тўғрисида"ги, "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги, "Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида"ги, "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги қонунлар, янги таҳриридаги Солиқ кодекси ва иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича 400 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Натижада ялпи ички маҳсулотда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 52 фоиздан ошди.
ФҲДЁ фаолияти такомиллашади
Вилоят ҳокими З.Мирзаев Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 декабрдаги "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ) фаолиятини янада такомиллаштириш ва фуқароларнинг малакали юридик ёрдам олишлари учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида қарор қабул қилди.
